Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига нечта штат бирлиги бириктирилган

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимларида жами 530 штат бирлиги бириктирилган, шундан 492 таси бошқарув ходимлари бўлса,  қолган 38 таси техник ходимлар ҳисобланади.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда.

Қарор талабларига мувофиқ,  ходимларга махсус хизмат кийими (форма) ва унинг алоҳида белгилари,  кийиб юриш тартиби тасдиқланган.  Ҳозирги кунда бошқарма аппарати унинг шаҳар ва туман бўлимлари талаб даражасидаги бино билан,  барча зарур инвентарлар,  компютер,  техника ва мебеллар билан таминланган. 

Бўлимлар