Беруний туманида жиноятчилик сони ўтган йилгига қараганда камайган

Беруний тумани ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Э.Халимбетов "Тынышлық сақшысы" газетасига маълум қилган.

Жорий йилнинг уч ойи давомида умумий жиноятчилик 76 тадан 68 тага камайган. Туман ҳудудида гиёҳвандликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида 13 та ҳолат аниқланган бўлиб, жами 476,90 грамм марихуана гиёҳвандлик моддалари олинган.

Бўлимнинг тергов бўлинмаси томонидан 61 та иш юритилган бўлиб, шулардан 37 таси кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судига юборилган. Мазкур жиноят ишлари юзасидан 146.034.000 сўмлик моддий зарар келтирилган бўлиб, шундан 145.939.000 сўмлик моддий зарар ўндирилган.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи томонидан жами 782 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган. Натижада 58 нафар вояга етмаганлар турли сабабларга кўра бўлимга келиниб, шулардан 11 нафари профилактик ҳисобга олинди. 

Бўлимлар