Чимбой ва Берунийда ҳужжатсиз товар сотаётганлар аниқланди

Республикамиз ҳудудига ноқонуний тарзда чет эллардан товарларни олиб кириш, сақлаш ва сотишнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.  Лекин шундай бўлишига қарамасдан,  айрим фуқаролар ҳалигача бундай қоидабузарликларга қўл ураётганларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати бош мутахасси хабар бермоқда. 

Чимбой туманида яшовчи Д. Абибуллайева Деҳқон бозори ҳудудида кийим-кечаклар ва парфюмерия маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз сотаётганлиги аниқланиб,  унинг 1 млн.  252 минг сўмлик товарлари савдодан олинди. Беруний туманида яшовчи Д.Кучкаров эса Шоббоз деҳқон бозори ҳудудида қўлбола раста устида чет элда ишлаб чиқарилган ҳар хил товарларни ноқонуний равишда сотаётганлиги маълум бўлди. Унинг 2 миллион сўмдан кўпроқ суммадаги товарлари далилий ашё сифатида вақтинча олинди. 

Бўлимлар