Байрам Пердебаев устози Махсет Ўтемуратовнинг танқидлари ва Арисланбек Асқаровни ёмон кўрадиган томонини айтди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  3-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттиришнинг биринчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов: Айни пайтда нималар билан машғулсиз?

Байрам Пердебаев: Шу кунларда халқимизнинг тўй ва байрамларида хизматдамиз.

Фурқат Юсупов: Ижодда нима янгиликлар?

Байрам Пердебаев: Ижодда янги-янги қўшиқлар устида иш олиб боряпмиз.  Август ойининг ўрталарида янги қўшиқни мухлисларимизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов: Қандай қўшиқ агар сир бўлмаса?

Байрам Пердебаев: Сир бўла қолсин.

Фурқат Юсупов: Ўзи борми ўша қўшиқ ёки шунчаки айтаяпсизми?

Байрам Пердебайев: Ҳаёлда борда (кулади)

Фурқат Юсупов: Ҳа, демак ҳали режада бор. Аниқ эмас экан. Рахмат очиқ айтганингиз учун. 

Шахзада Базарбаева: Халқ Байрам Пердебайевни Махсет Ўтемуратовнинг шогирди сифатида танийди. Хўш устозингизнинг ишончини оқлай олдим деб ўйлайсизми?

Байрам Пердебаев: Ҳар бир шогирд устозининг ишончини тўлиқ оқладим деб айта олмайди. Ҳали тўлиқ оқлай олмадим деб ҳисоблайман. Ҳали кўп қўшиқлар чиқаришим, кўп концертлар беришим керак. Лекин ҳали устозимдан ўта олдим дея олмайман.

Фурқат Юсупов: Биласизми, Махсет Ўтемуратов бемалол ўз фикрини билдира олади. Яъни бирор камчилик бўлса танқидий фикр билдириб,  таклиф ҳам айтади. Айрим хонандалар билан гаплашганимда улар агар хатога йўл қўйса, танбеҳ бериб турар эканлар. Яъни тўғри маънода. Махсет ака сизнинг ҳам қўшиқларингизни танқид қилиб турадими?

Байрам Пердебайев: Албатта,  ҳамма устозларимиз хато камчиликларимизни айтиб туришади.

Фурқат Юсупов: Масалан,  охирги марта қандай танқид эшитгансиз?

Байрам Пердебайев:  Нима десам экан,  кўпинча хатоларимни айтиб, тўғри йўналиш берадилар. “Ота-онам” қўшиғимда айрим сўзларим тушунарсиз бўлиб қолган. Энг сўнги ҳарфни “еб” қўйганим учун танқид қилганлар.

Шахзада Базарбаева: Эшиттиришимизнинг икки сонидан буён “Энг хазилкаш хонанда” номинациясининг ғолиби бўлиб келмоқдасиз.  Сизнингча хонанда оғир босиқ бўлиши керакми ёки хазилкашми?

Байрам Пердебайев: Кимга қанақа билмадим. Бироқ менинг ўзим одамларнинг юзига табассум улашишни яхши кўраман. Ёши катта бўладими ёки кичикми уларга кулгу улашсам, ўша кунимни яхши ўтди дея ҳисоблайман.

Фурқат Юсупов: 10 йил олдинги Байрам Пердебаев билан ҳозиргисининг орасида нима фақр бор? Бу давр ичида нималар ўзгарди?

Байрам Пердебаев:  Кўплаб қўшиқлар чиқардим. Концерт дастуримни бердим. Кўплаб давлат тадбирлари, концертларда иштирок этдим. Худога шукр ўз мухлисларимга эга бўлдим.

Фурқат Юсупов: Бўлдими? Фақат шу тарафлар ўзгардими?

Байрам Пердебаев:  Фарзандли бўлдим (кулади)

Фурқат Юсупов: Характер тарафданчи?

Байрам Пердебаев: Йўқ, менинг характерим ўзгармади. 10 йил олдин қандай бўлса ҳозир ҳам шундай.

Фурқат Юсупов: Демак,  сиздан яхшигина хазилкаш чиқарканда?

Байрам Пердебайев: Ҳа,  хазилкаш чиқади, бироқ саҳнада эмас ҳақиқий ҳаётда. 

Фурқат Юсупов:  Саҳнага чиқсангиз бу одатингиз ўз-ўзидан йўқолиб қоладими? Бунга сабаб нима?

Байрам Пердебайев: “Қапилип қалади” (кулади). Энди саҳнанинг ҳам ўз одамлари бор.  Актёрлар ва қизиқчилар доим саҳнага чиқиб юрганидан сўнг,  уларда тажриба кўп.  Мен саҳнага чиқиб одамларни кулдира оламан деб ўйламайманн.

Шахзада Базарбаева: Арисланбек Асқаров билан бирга ҳамкорлик қилишингизни биламиз.  Хўш,  унинг қайси тарафини ҳуш кўрмайсиз?

Байрам Пердебайев: Биргаликда кўп қўшиқлар ишладик. Ҳарактеримиз ҳам деярли ўхшаш. Тез жаҳл қилиб, тез унутиб кетамиз. Футболга ҳам доим бирга борамиз. Фақат уйимиз алоҳида (кулади)

Фурқат Юсупов: Лекин саволга жавоб бермадингиз?

Байрам Пердебайев: Тез жаҳли чиқиб,  бирдан бақириб юборади.  Баъзида иш устида тез хафалашиб қоламиз.

Фурқат Юсупов: Охирги марта қачон хафалашиб қолгансизлар?

Байрам Пердебайев:  Деярли ҳар куни…

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар