Ellikqala.uz сайти маъмуриятининг сайт фаолиятини қайта тикланганлиги тўғрисидаги расмий баёноти

Барчангизга маълумки ellikqala.uz сайти 2016 йил декабр ойида Элликқалъа тумани ҳокимлиги муассислигида синов лойиҳаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган эди. Қисқа давр мобайнида интернет нашри кўплаб ўз ўқувчиларига эга бўлди. Сайтда туман янгиликларидан ташқари Ўзбекистон янгиликлари, хориж хабарлари мунтазам ёритиб борилди. Ёш ижодкорлар ва элимиз ардоғидағи ёзувчи ва шоирларнинг асарлари, туман тарихига оид қизиқарли фактлар, махсус интервюлар чоп этилди. Сайтдан ўрин олган ахборотларни ёритишда Қорақалпоғистоннинг энг нуфузли интернет сайти kruz.uz сайтини алоҳида эътироф этиш лозим. Улар билан қилинган самарали ҳамкорлик натижасида сайтда чоп этилган маълумотлар daryo.uz, kun.uz каби мамлакатимизнинг нуфузли интернет нашрларидан ўрин эгаллади. Лекин шунга қарамасдан 2017 йил май ойида ellikqala.uz айрим сабабларга кўра ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган эди.

Шуни мамнуният билан эълон қиламизки ellikqala.uz сайти эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқаъа туман Кенгаши тасарруфида расмий веб-сайт мақомида ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу орқали биз сайт номини сақлаган ҳолда, фаолиятини янги босқичга олиб чиқишни режа қилганмиз. Келгусида сайтда нафақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқаъа туман Кенгаши фаолияти ёритиб борилади, балки бир-нечта янги лойиҳа ва танловлар ташкил қилинади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда биз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаган ёшларни ўз сафимизга чорлаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаганингиз, эътиборингиз ва ишончингиз учун ташаккур!...

 ellikqala.uz сайти маъмурияти

Бўлимлар