Байрам Пердебаев "Орол" футболчиларига қандай вада берди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  3-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттиришнинг биринчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов: Арисланбек Асқаров билан “Орол” футбол клубига атаб қўшиқ куйлагансиз. 2 йил олдин “Нукус ФМ” радиосида айнан “5х5” эшиттиришида меҳмон бўлганинггизда “Тез орада шу қўшиққа клип суратга оламиз”,  деган эдингиз?

Шахзада Базарбаева:  Билмай айтиб қўйган бўлсалар керак.

Байрам Пердебайев:  Йўқ,  билиб айтдим.  Бироқ…

Фурқат Юсупов:  Демак,  ҳали тез орада келмади? Хўп.  Ўзи бу қўшиққа клип чиқариш ниятингиз борми? Режада борми ўзи ёки иштиёқ сўндими?

Байрам Пердебайев:  Режамизда бор албатта.  Арислан ҳам мен ҳам “Орол”да ўйнаётган ва ўйнаб кетган футболчилар билан яхши алоқадамиз.  Шу дўстларимизнинг ўйинларидан завқланганмиз. Тарихдан бошлаб шу кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олган клип олиш режамизда бор.

Фурқат Юсупов: Энди бу қачонга? Чунки ҳозир айтаётганларингиз умумий гап.  2017 йил охиригачами,  ёки 2020 балки 2030 йилгачадир?

Байрам Пердебайев:  Аниқ ваъда бераман октябр ойида бу клип чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Байрам Пердебаев устози Махсет Ўтемуратовнинг танқидлари ва Арисланбек Асқаровни ёмон кўрадиган томонини айтди

Бўлимлар