Женисбек Пиязов нима учун Германияда ишламай Ватанига қайтганини айтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовни нафақатЎзбекистоннинг операйўналиши шинавандалари балки дунёнинг деярли барча бурчакларидаги санъатсеварларяхши танишадиЎнлаб танловлар ғолибиочиқкўнгилҳазилкаш бу ижодкорни «Даракчи»нашри таҳририятига таклиф этдибу билан суҳбат уюштирди.

Бундан бир неча йил илгари, хорижга кетиб ишламоқчи бўлган экансиз...

—Германияда икки йил давомида ишлаганман. Жуда кўп шартномалар, минглаб концерт дастурлари ва дунёнинг энг катта опера театрларидан тушган таклифлардан воз кечиб Ватанга қайтиб келишга қарор қилганман. Одам ишлаб фақат пул топиш орқали бахтга эриша олмаслигини тушуниб етганман. Айтиб ўтиш жоиз, бу қарорим ҳам мукофотланмасдан қолмади. Давлатимиз томонидан пойтахтдан уй-жой ва бошқа шароитлар яратиб берилди. Фурсатдан фойдаланиб бунинг учун ўз миннадорчилигимни билдираман.

— Сиз давлат тадбирларида фаол бўлиш билан бирга, хорижлик меҳмонлар учун тайёрланадиган концерт дастурларининг “юзи”га ҳам айлангансиз...

— Келинг, замонавий опера ҳақида гаплашсак. Бу тушунча бугун қай даражада ривожланган?

— Бир неча асрлар олдин ёзилган асарларни ҳам замонавий кўринишда, бугунги кунга мослаб саҳналаштириш, либослар танлаш ва бугунги кунни руҳини бериш томошабин учун жуда қизиқ жараён. Ҳамкасбларим бугун ана шу жараён устида ишлаб, юқоридаги масалаларга жиддий эътибор қаратишяпти. Аслида опера асарлари жиддий куйланади, мен бўлсам, арияларга кайфият беришга, томошабинлар билан мулоқот тарзида куйлашга, жиддийликни ҳам бошқачароқ талқинда ҳавола этишга ҳаракат қиляпман. Мана шунинг ўзи ҳам замонавийликка киради, деб ўйлайман.

— Бугунги ёш опера хонандалари ҳақида фикрингиз қандай?

—Икки мингинчи йилларнинг бошида опера ижрочилиги ҳақида ҳамма ҳам тўлиқ тушунчага эга эмасди. Ҳозирги айтмоқчи бўлган гапимга ҳайрон бўлманг-у, шахсан ўзим ҳам опера ўзи қандай санъат эканини тушунмасдим. Лекин бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоят ва қишлоғида бу санъат ҳақида тушунча борлигига гувоҳ бўляпман. Бугунги кундаги танловларда ўттиздан зиёд ёшларнинг беллашаётганини кўриш мумкин. Ривожланиш ва қизиқиш ортиб бораётганидан қувонаман.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар