Нукусда “Artel” компаниясининг янги савдо мажмуаси иш бошлади

Нукус шаҳри марказида янги савдо мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Бу ерда “Artel” компаниясида ишлаб чиқарилаётган телевизор, газ плитаси, музлатгич, кондиционер, чанг ютгич, қўл телефони каби замонавий маиший техника воситалари ҳамда мебеллар савдоси йўлга қўйилди. Мажмуа фаолият бошлаши билан 5 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар