10 йил ичида битта концерт. Байрам Пердебаев учун бу кам эмасми?

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  3-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттиришнинг иккинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат ЮсуповАйни пайтда Байрам Пердебаев деса кўпчилкнинг кўз олдигаАта-анақўшиғини келадиМазкур қўшиқнинг яратилиш тарихи ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Байрам Пердебайев:  Бу қўшиқ тарихига келадиган бўлсак,  2014 йили ўзимнинг якка концертимда,  ўзи биита кжонцерт берганман, шу концертимда ота-онага бағишланган қўшиқ бўлсин деб,  Нукус давлат педагогика институтидаги устозим Пердеғалий Дабиловга бориб,  шу қўшиқнинг йўналиши ҳақида айтдим.  Шундан сўнг устозим менга телефон қилиб “Байрам қўшиғинг тайёр бўлди”,  деб чақирди.  Концертга 10 кун қолганида қўшиқ матни тайёр бўлди.  Матнни кўрганимда ўйланиб қолдим.  Боиси мен она ҳақида қўшиқ айтмоқчи эдим.  Бироқ устозим отани ҳам қўшибдилар.  “Барча жойда оналар ҳақида қўшиқ айтишади бироқ оталарнинг ҳам ўрни бор.  Яхшиси уларнинг иккиси ҳақида қўшиқ айт”,  дея фикр билдирди устозим.  Натижада ўша куннинг ўзидаёқ,  дўстим Қуват Аметовнинг студиясида тонгда қўшиқ тайёр бўлди.

Фурқат Юсупов:  Ижодни бошлаганинггизга неча йил бўлди?

Байрам Пердебаев:  Ижодимни 2008 йилда бошлаганман.

Фурқат Юсупов:  Деярли 10 йил бўлибди.  Бу пайт ичида атиги бир марта концерт бердим деяпсиз? Бу кам эмасми? Боз устига Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист учун?

Байрам Пердебайев:  Кам албатта.  Тез-тез концерт бериб туриш керак.

Фурқат Юсупов: Хўп,  тез-тез концерт қўйиш керак экан. Нега концерт йўқ?

Байрам Пердебайев:  Бунинг учун тез-тез ижод қилиб туриш керак. Мен тинимсиз ижод қиладиган хонандалар сафига кирмайман. Буни тан олишим керак.  Фақатгина баъзи баъзида янги қўшиқ чиқараман. Ижодни бошлаганимдан буён тез-тез янги қўшиқ чиқарганимни эслай олмайман.

Фурқат Юсупов: Хўш,  яқин орада концерт дастурингизни беришни режалаштиряпсизми? Ёки ҳали бу ҳақда ўйлаб кўрмадингизми?

Байрам Пердебайев:  Концерт қўйиш ниятим бор.  Худо хоҳласа ноябр ёки декабр ойида бу режани амалга ошираман.

Фурқат Юсупов: Нима учун қиш фаслида? Чунки олдинги концретингиз ҳам қишда бўлган. Ёки совуқни яхши кўрасизми?

Байрам пердебайев: Аслида ёз фаслини яхши кўраман.  Лекин концерт вақтида барибир қишга тўғри келмоқда.

Фурқат Юсупов: Демак,  режалар бўйича концерт ноябр ойида тўғрими?

Байрам пердебайев:  Худо хоҳласа ноябр охири ва декабр бошларига.  Бу концретимнинг мавзуси “ота-она” бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар