Қўнғиротда табиий газдан қарзини тўлашни сўраган МИБ ходимини урган фуқаро қамоққа олинди

Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қўнғирот тумани бўлими давлат инспектори С.Машарипов (исми шарифи ўзгартирилган) томонидан тумандаги "Ўрнек" МФЙда яшовчи фуқаро Х.Қабуловнинг (исми шарифи ўзгартирилган) табиий газдан жами 312 минг 331 сўм миқдорида қарзи бор эканлиги аниқланиб, уни тез кун ичида тўлаши лозим эканлиги ҳақида расмий талабнома берган вақтида, уй эгаси хизмат вазифасини ижро этаётган инспектор С.Машариповни ҳақорат қилиб, уни мушт билан бир марта уриб, изидан қувиб етиб оёғи билан тепиб, кийимларидан тортиб, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Бу ҳолат бўйича Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Қабуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219 моддаси 2 бўлими ва 277 моддасининг 3 бўлими "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  қамоққа олинди.

Бўлимлар