Мирзиёев қарори билан Қорақалпоғистонда 3 та жойда логистика марказлари ташкил қилинади

Президент Ш.Мирзиёев 2017 йил 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Логистика марказларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Топшириқ асосида Қорақалпоғистонда 3 та жойда логистика марказлари ташкил қилинади:

  1.  Нукус шаҳрида умумий қиймати 54,1 млрд. сўмлик логистика маркази ташкил этилади ва 50 та янги иш ўринлари яратилади;
  2. Хўжайли туманида умумий қиймати 26,7 млрд. сўмлик логистика маркази ташкил этилади ва 150 та янги иш ўринлари яратилади;
  3. Тўрткўл туманида умумий қиймати 12,3 млрд. сўмлик логистика маркази ташкил этилиши ҳисобига 20 кишилик янги иш ўринлари яратилади.
Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар