Қорақалпоғистонда 2 трлн. 103,3 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2697-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида барча манбалар ҳисобидан 2 трлн. 103,3 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда. 

2017 йил 6 ойлиги ҳисоботи бўйича барча манбалар хисобидан инвестициялар жами 965,5 млрд.сўмни ташкил этган.

Ўзлаштирилган 965,5 млрд. сўм инвестицияларнинг:

 - 106,5 млрд. сўми (11%) бюджет маблағлари;

 -11,7 млрд. сўми (1,2%) ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари;

 - 61,5 млрд.сўми (6,4%) чет эл инвестициялари ва кредитлари, шундан 56,4 млрд.сўми (5,8%) тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари;

 - 353,6 млрд. сўми (36,6%) корхоналар маблағлари;

 -432,2 млрд.сўми (44,8%) бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилган.

2017 йилнинг Инвестиция дастурига мувофиқ, тендер баҳоси 114,7 млрд. сўмлик 94 та ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Жумладан, 38 та умумтаълим мактаблари, 20 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та соғлиқни сақлаш объектлари, 3 та болалар спорти объектлари, 22 та ичимлик сув таъминоти ва 9 та бошқа йӯналишдаги объектларининг қурилиши, реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар