Тахтакўпирда ҳужжатларни қалбакилаштириш, алимент тўлашдан бош тортиш каби жиноятлар кўпайган

Тахтакўпирда туман ҳудудида 2017 йилнинг 6 ойи давомида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жиноятларнинг сабабларини ўрганишга бағишланган Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Тахтакўпир тани" газетасининг расмий сайти хабар бермоқда. 

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг бўлим бошлиғи Ж.Бахитов, туман ҳокими Ж.Адилов ва туман прокуроры Қ.Бекмуратов иштирок этишган. 

Тахтакўпир туманида 2017 йилнинг 6 ойи давомида олдинги 2016 йилнинг 6 ойи билан солиштирганда умумий жиноятчилик 27 дан 18 га камайган.  

Маълумотларга кўра туманда одам ўлдириш жинояти 1 дан 0 га,  танага оғир жароҳат етказиш жинояти 1 дан 0 га,  талончилик жинояти 1 дан 0 га,  ноқонуний ов қуролларини сақлаш жинояти 3 дан 2 га,  одам ўлими билан автоҳалокат жинояти 1 дан 0 га,  иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар 1 дан 0 га камайган. 

Шунингдек, қасддан танага ўртача тан жароҳатини етказиш жинояти 0 дан 1 га, ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти 0 дан 1 га, алимент тўлашдан бош тортиш жинояти 0 дан 1 га,  одам ўлими билан боғлиқ бўлмаган автоҳалокат жинояти 1 дан 2 га ўсган. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар