Қорақалпоғистонда 7 ойда 203,1 млрд сўмлик 1225 та лойиҳалар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги “2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида  саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 111-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда жами 1,4 трлн. сўм ва 35,3 млн. АҚШ долларига тенг 2238 та лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг натижасида 16 мингга яқин янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Дастур доирасида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 203,1 млрд сўмлик 1225 та (йиллик топшириққа нисбатан 54,2%) лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 5506 та (йиллик топшириққа нисбатан 34,8%) янги иш ўринлари яратилди.

Шундан: -саноат соҳасида 84,0 млрд. сўмлик 133 та лойиҳа амалга оширилди;

-қишлоқ хўжалик соҳасида 31,2 млрд. сўмлик 354 та лойиҳа амалга оширилди;

-хизмат ва сервис соҳасида 87,8 млрд. сўмлик 738 та лойиҳа амалга оширилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар