Байрам Пердебаевга дуэт айтиш бўйича ҳеч ким таклиф қилмаяптими?

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 3-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Байрам Пердебаев меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттиришнинг иккинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов:  Репертуарингизга мурожаат қилганимизда,  дуэтлар кам эканини кўрдик.  Ким биландир қўшиқ айтишни хоҳламайсизми ёки дуэт айтиш бўйича ҳеч ким таклиф қилмаяптими?

Байрам Пердебаев: Ҳеч ким таклиф қилмаяпти (кулади). Дуэтга келсак аёл хонандалар билан дует айтгим келади.  Бироқ ижод борасида барибир эринчоқлик қилавераманда.

Фурқат Юсупов:  Балки аёл хонандалардан таклиф кутаётгандирсиз?

Байрам Пердебаев: Йўқ, йўқ. Қизлардан таклиф кутмаяпман. Балки ўзим улардан бирини таклиф қиламан.  жойиб дўстимиз Сарсенбек Жеткербаев бугунги кунда жуда кўплаб ХИТ даражасига чиққан қўшиқларни ёзган. Шу дўстимизнинг қаламига мансуб бўлган бирорта қўшиқни айтишни режалаштиряпман.

Фурқат Юсупов: Савол очиқ қолди.  Қайси аёл хонандага таклиф билан чиқмоқчисиз?

Байрам Пердебаев: Билмадим энди ўзимнинг овозимга тушадиган аёл хонанда бўлса,  йўқ демайман.

Фурқат Юсупов: Ким бор сизнинг овозингизга тўғри тушадиган? Келинг шу йерда аниқлаштирамиз.

Байрам Пердебаев:  Ёзилган шъерга қараб кўрамиз энди.    

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар