Уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари «Кардар маҳсулотлар ишлаб чиқариш» МЧЖга саёҳат уюштиришди (фото)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан жорий  йилнинг 5 август куни «Тадбиркорлик давр талаби» мавзусида «Кардар маҳсулотлар ишлаб чиқариш» МЧЖда ушумаган ёшларга кенг имкониятлар яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёни билан уларни таништириш мақсадида саёҳа туюштирди.

Ўтказилган тадбирда Нукус шаҳридаги «Ҳаво жўли» МФЙ, «Айдин жол» МФЙ, «Шимбай шайхана» МФЙ ва «Батаника бағи» МФЙдан келган 15 дан ортиқ уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирни O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати ходими Фурқат Юсупов, O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши БПТ билан бирга ишловчи бош консултанти Э.Бекимбетовалар олиб боришди. «Кардар маҳсулотлар ишлаб чиқариш» МЧЖ мененджери Арислан Турсинбеков иштирокчиларни корхона фаолияти билан таништирди ва қатнашувчилар ишлаб чиқариш жараёнларини томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олишиди.

«Кардар маҳсулотлар ишлаб чиқариш» МЧЖ ўз фаолиятини 2014 йили 34 ходим билан бошлаган бўлса, бугунги кунда корхонадаги 100 га яқин махсулотларни 150 дан ортиқ ишчи ишламоқда. Шулардан 60 дан ортиғи колледж битирувчилари бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, яқин орада иссиқлик манбаи маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган янги завод ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

Тадбир якунида бир қатор уюшмаган ёшлар корхонага ишга кириш учун анкеталар тўлдиришди ва яқин кунлар ичида улар орасида энг муносиблари ишга олинади.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар