Қорақалпоқ давлат университетида Туркманистон фуқаролари учун суҳбат бўлиб ўтди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июньдаги №347 сонли «Тошкент давлат юридик университетида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 2 банди ва шу Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2008 йил 4 августдаги 169 сонли Қарорига ўзгаришлар киритилди. Унга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларини қабул қилиш суҳбат асосида амалга ошириладиган бўлди. 

ҚДУнинг расмий сайти хабар беришича,  Қабул учун суҳбат август ойининг 2-10 саналари оралиғида ўша таълим муассасасининг таълим тилида ўтказилади. Чет эл фуқаролари 55 баллдан юқори балл тўпласа суҳбатдан ўтган ҳисобланади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига Туркманистон Республикасининг фуқаролари турли факультетларига ўзларининг ҳужжатларини топширган. Қўйида чет эл фуқароларининг топширган факультетларини мутахассисликлар кесимидаги маълумоти билан танишишингиз мумкин:

чет тили ва адабиёти: инглиз тили-(5111400) – 4 абитуриент,

филология ва тилларни ўқитиш: туркман тили (5120118) – 21 абитуриент,

биология (5140600) – 1 абитуриент,

жисмоний тарбия (5112000) – 3 абитуриент,

филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили (5120112) – 3 абитуриент ҳужжатларини топширган.

Баҳолаш мезонига мувофиқ, абитуриентнинг дунё қараши 25 балл, касбга бўлган иштиёқи, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги тушунчалар 25 балл, ўз фикрларини аниқ, логик ва адабий услубда етказиши ва умумий интеллектуал даражаси 25 балл, маънавий-ахлоқий даражаси инобатга олиниб, абитуриентнинг этика принципларига эга бўлиши, маданияти 25 балл билан, жами 100 балл тизимида баҳоланди.

Баҳолаш мезони бўйича юқори балл тўплаган абитуриентлар талабалар қаторидан ўрин олади.

 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар