Қорақалпоғистондаги ҳокимиятлар сайти. Июль ойи рейтинги

Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳокимиятлари сайтлари июл ойида қандай ишлади? Бу борада тузиб чиқилган рейтингни эътиборингизга ҳавола этамиз.

6-15.  Нукус шаҳри ҳокимлиги (nukuscity.rk.uz)

6-15.  Беруний тумани ҳокимлиги (beruniy.rk.uz)

6-15.  Қораўзак тумани ҳокимлиги (qoraozak.rk.uz)

6-15.  Кегайли тумани ҳокимлиги (kegeyli.rk.uz)

6-15.  Қўнғирот тумани ҳокимлиги (qongirot.rk.uz)

6-15.  Нукус тумани ҳокимлиги (nukus.rk.uz)

6-15.  Тўрткўл тумани ҳокимлиги (tortkol.rk.uz)

6-15.  Чўмоной тумани ҳокимлиги (shomanay.rk.uz)

6-15.  Элликқалъа тумани ҳокимлиги (ellikqala.rk.uz)

Афсуски Нукус шаҳри ва яна 8 та туман ҳокимлиги расмий сайтида ўтган ойда бирорта ҳам хабар жойлаштирилмади.  Юқоридаги 7 та туман олдинги ойларда ҳам анча пассив эди.  Шу боис ҳам уларнинг бу жойдан ўрин олиши кутилмаган бўлди дея олмаймиз.  Бироқ Элликқалъа ва Шўмоной тумани ҳокимлиги сайтлари июль ойида "ухлаб" қолишди.  Яқинда Элликқаъланинг сайти қайта ишга тушди.  Шўмоной ҳам "уйғониб" қолар деб умид қиламиз.  Юқоридаги 6 та шаҳар ва туманнинг ҳокимлари ҳам расмий сайтларини ишлатиш ҳақида битта кўрсатма беришса яхши бўларди.

5-6.  Мўйноқ тумани ҳокимлиги (muynaq.rk.uz)

5-6.  Хожайли тумани ҳокимлиги (xodjeyli.rk.uz)

Мўйноқ ва Хўжайли тумани ҳокимлиги расмий сайтларида июль ойининг энг сўнги кунида "Банк ташкилотлари раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси билан ўтказиладиган учрашув ва суҳбатларнинг ташкилий жадвали" берилган.  Ҳар ҳолда йўқдан яхши.  Шу боис мазкур икки туман ҳокимлиги расмий сайтлари 5-6 ўринлардан жой олишди.

4.  Чимбой тумани ҳокимлиги (chimbay.rk.uz)

Чимбой тумани ҳокимлиги расмий сайтида ўтган ойда фақатгина битта хабар жойлаштирилган.  "Чимбой 22-сессия" деб номланган хабарда Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашининг сессияси қарори жойлаштирилган.  Афсуски бу хабарни ўқиш учун уни "word" вариантини кўчириб олиш керак бўлади.  Бу ўта кулгули ҳолат.

3.  Тахтакўпир тумани (taxtakopir.rk.uz)

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги расмий сайтида июль ойида 3 та материал чиққан эди.  Бироқ сайтнинг камчилиги шундаки унда фақатгина охирги 3 та янгиликни ўқиш мумкин.  Август ойида яна 3 та материал чиққанидан кейин,  июльдаги янгиликлар ўчиб кетган. Туман ҳокимлиги мутахассислари бу камчиликни бартараф этишса нур устига аъло нур бўлган бўлар эди.

2.  Қонликўл тумани ҳокимлиги (qonlikol.rk.uz)

Афсуски юқоридаги камчилик деярли барча туман ҳокимликлари расмий сайтлари мавжуд экан.  Қонликўл тумани ҳокимлиги сайтида ўтган ойда 5-6 та янгилик чиққан эди. Эътиборли жиҳати Қонликўл тумани ҳокимлиги инвестиция портал (business-portal.uz) ишга тушди.  Мазкур порталда ҳам туман ҳаётига оид янгиликлар бериб борилмоқда.

1.  Амударё тумани ҳокимлиги (amudaryo.uz)

Июль ойининг энг яхши туман ҳокимлиги сайти Амударёга насиб этди.  Мазкур сайтда туманга оид 7 та янгилик чоп этилди.  Боз устига уларнинг иккитаси туман Кенгаши сессияси, яна бири ҳокимнинг халқ билан мулоқоти ҳақида. Эътиборли жиҳати айрим янгиликлар фотогалерея билан биргаликда берилмоқда.

Қонликўл ва Амударё туманларидан ташқари бошқа туман ҳокимлиги расмий сайтлари ҳавас қиларли даражада эмас.  Умид қиламизки август ойи рейтингини тузганимизда ўзгаришлар рўй бериб,  кўпроқ ижобий фикрлар ёзамиз. Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳокимят сайтига алоҳида эътибор қаратишларини кутиб қоламиз.  

Фурқат Юсупов

ТОП-15. Қорақалпоғистондаги ҳокимиятлар сайтлари рейтинги

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар