Чимбойда ноқонуний нос ишлаб чиқараётган фуқаро аниқланди

Шу йилнинг 25 май куни Чимбой тумани "Қамисариқ" ОФЙ маркази ҳудудида ўтказилган текширишлар натижасида шу ҳудудда яшовчи М.О ўзининг уйи олдидаги қўшимча хонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз нос ишлаб чиқариш цехини қуриб қўйганлиги аниқланди, дея ёзмоқда "Тахтакўпир тани" газетаси. 

Фуқаро Н.Ога тегишли бўлган 1 дона нос ишлаб чиқариш ускунаси,  4 кг. нос,  69 кг тамаки кукуни,  109 кг кул,  1 дона тамаки майдалайдиган ускуна,  5 рулон бир марталик полиэтилен пакет,  79 дона нос халтачаси ва 7 дона нос соладиган қошиқлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. 

Бу бўйича фуқаро М.Ога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарчилик ҳақидаги Кодекснинг 186 моддаси 1 бўлими билан Чимбой тумани Маъмурий судига юборилди ва суд томонидан фуқаро М.Ога 748 875 сўм маъмурий жарима солинди. Далилий ашё сифатида олинган нарсалар йўқ қилинди. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар