Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Олий Суди Раиси, Ички ишлар вазири, Божхона қўмитаси раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси Қорақалпоғистонда халқ билан учрашувлар ўтказишди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев томонидан Нукус шаҳри, Қўнғирот, Муйноқ, Қанликўл туманларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси К.Ф.Камилов томонидан Нукус шаҳри, Кегейли, Шуманой ва Беруний туманларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов томонидан Нукус шаҳри, Қораўзак, Қанликўл, Амударё туманларида, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси М.В.Тохирий томонидан Амударё, Қўнғирот, Хўжайли туманларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р.Парпиев томонидан Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот ва Элликқалъа туманларида халқ билан учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур учрашувлар таассуротларга бой ва қизғин ўтди ва аҳоли томонидан шундай учрашувларнинг тез-тез бўлиб туриши ижобий натижаларга олиб келиши алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда давлатимиз раҳбарига шундай тадбирларни ташкил этгани учун чуқур миннатдорчилик билдириб ўтилди. 

Мазкур учрашувлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар