Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Элликқалъа туманида Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари ёш фермер ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Бу ҳақда ellikqala.uz хабар бермоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган ёш тадбиркорларни қўллаб қувватлаш маркази директори Ф.Аблаяров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Раиси ўринбосарлари С.Ўразалиев, П.Махсетбаев, Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов, юқорида қайд этилган туманлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ёш фермерлар ва тадбиркорлар, соҳага алоқадор бошқа тегишли ташкилотлар рахбарлари иштирок этди. 

Учрашув давомида ёш фермерлар ва тадбиркорлар томонидан билдирилган кўплаб муаммолар шу ернинг ўзида ижобийечимини топди. Юқори ташкилотлар иштирокида ҳал этиладиган муаммолар, билдирилган таклифлар алоҳида назоратга олинди. Очиқ мулоқот иштирокчилари тадбир якунида тумандаги Амир Темур номидаги ботаника боғида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Элликқалъа туманида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар