Ипотека банки АТИБ Қонликўл туманида «Сайёр қабул» ташкиллаштирди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 2017 йил 2 август куни Республика Ипотека банки АТИБ бошқарув раиси О.М.Мусаев бошилигида тумандаги тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган саволлар, тижорат бинклари тизимида  ходимлар устидан тушган  коррупцияга оид шикоятлар ва бошқа ечимини топмоётган масалалар бўйича «Сайёр  қабул»  ташкиллаштирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги "KRuz.uz"га хабар берди

Сайёр қабулга  тумандаги  тегишли идора , ташкилот ва корхона раислари, тадбиркорлик  субъектлари, фермер хўжаликлари раислари  ва аҳоли фуқоралари  иштирок этди.

Қабул давомида  М.Қурбонбоев  кишик цехи, А.Артиқбоев  савдо-сатиқ  шахобчаси,  «Қонликўл»  МЧЖ  Т.Туремуратовалар  корхоналарини  кенгайтириш  учун   кредит олиш,  Ж.Қудесов  ва  Ш.Нукусбоевалар банкларда ишга жойлаштириш,  якка тадбиркор  К.Элмурадова  савдо кредитларининг  тўлаш фоизларини тушириш масалалари бўйича саволларига жавоблар олди.

Шу жумладан, А.Авезов, Л.Якупова, Ж.Арзимбетова, К.Жабборберганов, Ж.Есенова, Л.Айтбоева, З.Жуманиёзовалар турли йўналишларда  ўз бизнесларини йўлга қўйиш учун кредитлар олишда ўзларини  қизиқтирган  саволлари  ва  ҳужжатларнинг тайёрланиши ҳақида маслаҳатлар олди.   

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар