Президент Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинистини тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилади Uzbekistan24. Ҳужжатга кўра бир гуруҳ темирйўлчилар нуфузли орден ва медаллар билан тақдирланди. 

"Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, тармоқни замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, республикамизда темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизимини яратиш, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин", — дейилади фармонда. 

Мукофотланганлар рўйхати: (Қорақалпоғистон Республикаси)

«Шуҳрат» медали билан

Ганиев Полат Бегдуллаевич - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар