Элликқалъада сотувчи ишламай қолган совутгичнинг пулини тўлиқ қайтариб берди

Элликқаъла туман Сарабий ОФЙ 11 бўлимида яшовчи фуқаро Нуриллаева Сайёра жорий йилнинг 23 апрелъ куни Тўрткўл туман “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ ҳудудида жойлашган 87 дўкон сотучиси Қурбанбаев Зафардан 1750000 сўмга харид қилган совитгич 8 ой ўтмасдан ишламай қолган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Дўкон сотувчиси совитгични таъмирлаб берган. Лекин таъмирланган совитгич 2 марта яна ишдан чиққан. Шунда харидор сотувчидан совитгичнинг пулини қайтариб беришини сўраган. Сотувчи 500000 сўм олиб, қолганини қайтариб берганини айтган. Бу ҳолат бўйича истеъмолчи Нуриллаева С. 2017йил 25 июл куни Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар