Нукус туманида “Энг намунали маслаҳатчи” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Нукус туманида “Энг намунали диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 3 шарт бўйича 10 нафар маслаҳатчи ўзаро куч синашдилар.

Биринчи шартда иштирокчилар қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширган ишларини тақдим қилишди. Иккинчи шартда маслаҳатчиларнинг билим савияси, дунёқараши, фикрлаш қобилияти, соҳага оид қонун ҳужжатларини қай даражада билиши баҳоланди. Учинчи шартда иштирокчилар эркин мавзуда ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишди.

Танлов якунларига кўра “Төктаў” МФЙ маслаҳатчиси Гулбаҳор Назарбекова ғолиб бшлди ва республика босқичига йўлланма олди.

Бўлимлар