«Қонликўл деҳқон бозори» янги типда қайта тикланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуаларини қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-2853-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида,  Қонликўл тумани,  Қонликўл шаҳарчасида жойлашган «Қонликўл деҳқон бозори»ни реконструкция қилиш учун 1, 7 га ер майдони ажратиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Ажратилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузуридаги НБУ бозорлар қурилиши Дирекцияси томонидан «Ўзагросаноат» маъсулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ,  «Қонликўл деҳқон бозори»ни реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида ИИИ-типдаги замонавий замонавий савдо мажмуаси қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда тегишли қарор асосида лойиҳа бўйича 1543, 4 кв. м майдонга супемаркет,  576 кв. м майдонга 150 ўринлик бостирма кўрилиши режалаштирилган.

Буюртмачи -Ўзбекистон Миллий банкининг «NBU BUNYODKOR INVEST» МЧЖ бўлиб,  қурилиш ишларини олиб борувчи пудрат корхонаси – «Qoraqalpoq Stigl» МЧЖ ҳисобланади.

Бўлимлар