ХДП: Танқиддан тўғри ҳулоса чиқариб

Тўрткул тумани 1-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Тўрткул туман Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳатларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак» номли маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари олдида турган вазифалар» атамасидаги амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири Мнажатдин  Қутлымуратов «KRuz.uz»га хабар берди.

-Давлатимиз раҳбарининг маърузасида қайд этилганидек, ногиронларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш, уларга керакли бўлган протезлар, инвалидлар коляскалари билан таъминлаш бўйича ишлар олиб бормоқдамиз, -дейди Халқ депутатлари Тўрткул туман кенгаши депутати Завра Абдуллаева. –Жорий йил давомида электоратимиз муаммоларини ҳал этиш бўйича 26 та депутатлик суровномани тегишли ташкилотларга жўнатдим. Натийжада ногиронларнинг аризлари қаноатлантирилиб, айримларига бепул ордерлар олишда, баъзиларига инвалидлар коляскасини топиб беришда ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ҳудудимиздаги кам таъминланган оилаларга, ижтимоий муҳтож инсонларга эътибор қаратилиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Шу билан бирга, аҳолини, партия электоратини ташвишга солаётган долзарб муаммоларнинг амалий ечимини топишга қаратилган ишларни кўчайтириш лозимлиги бўйича семинар қатнашчилар ўз маърузаларида таъкидлаб ўтди.

-«Уллибоғ» овул фуқоралар йиғинига раислик қилиб келмоқдаман, - дейди Халқ депутатлари Тўрткул туман кенгаши депутати Ўринбой Юлдашев. –Шунинг учун хам фуқораларимизнинг ҳар бирининг аҳволидан хабарим бор. Қайси оилага қандай ёрдам кўрсатиш керак, сув, газ, электр энергиясидаги муаммоларни деярли ҳар куни ўрганиб, масаланинг ечимини топиб келмоқдамиз. Ҳудудимиздаги барча ногиронларга ҳамкор ташкилотлар билан ёрдам кўрсатиб, ўзимиз қулимиздан келмаганларига депутатлик суровнома орқали мурожаат қилмоқдамиз.     

Тадбирда ёчимини кутиб турган масалалар, келгусида қилинадиган ишлар бўйича маслаҳатлашилди. Бор муаммолар, камчиликлар танқидга олинди. Танқиддан тўғри ҳулоса чиқариб, бу борада, замон талаблари даражасида иш ташкил этишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, партиянинг ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари ижтимоий соҳани ислоҳ этишда ва юкланган катта масъулиятни ҳис этган ҳолда, ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки асосий ташаббускори ва ижрочиси бўлишга, бошқаларга наъмуна кўрсатишга ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди

Бўлимлар