Қонликўлда 66 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли «Тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»  қарорига мувофиқ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Асосан тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ва янгидан бословчиларга ҳужжатларини тайёрлашда енгиллик яратиш мақсадида ўринларда «Ягона дарча» марказлари  ташкиллиштирилиб иш бошлади. Бу ҳақда Қонликўл тумани ҳокимлиги "KRuz.uz"га хабар берди. 

Қонликўл туманининг «Ягона дарча» маркази (тел: 332 12 72, электрон почта манзили: kk-qanlikol@umail.uz)  М.А.Мамбетназаров бошчилигида тадбиркорликнинг 16 та йўналиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, 2016 йил давомида 155 та тадбиркорлик субъектлари руйхатдан ўтган бўлса, жорий йилнинг  7 ойида жами 260 та  тадбиркорлик субъектлари, шундан  (ўтган йили 124 та) 131 та  юридик шахслар  рўйхатга олиниб,  (ўтган йили 30 та) 112 та  фермер хўжалиги, (ўтган йили 1 та) 13 та  масъулияти чекланган жамияти, 4 та хусусий корхона, 2 та агрофирма ташкил қилинган.

«Ягона Дарча» маркази томонидан жорий йил 1-июльдан тадбиркорлик субъектларига 65 та  хизмат турлари кўрсатилмоқда.

Ҳозирда 66 та якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан ташкил этилди. Бундан ташқари 3 та юридик шахс бўлмаган  оилавий тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

Бўлимлар