Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 10август куни “Ёшлар маркази”нинг катта мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа да ташкилотларнинг вакилларининг иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги давра-суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Алдабергенов Исатай «KRuz.uz»га хабар берди.

Давра-суҳбатини ташкил этилишидан мақсад
ҳам  жорий йилнинг 13июнь куни ЎРҚ-436-сон Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Мазкур давра-суҳбати Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Атажанов Алишер Ерпулатович раҳбарлигида олиб борилди ҳамда кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда, маърузачилар томонидан қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтилдилар.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг катта ёрдамчиси Бекниязова Гулсанем Уринбаевна томонидан – “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида;

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиси Алдабергенов Исатай Маратович томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш
ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти”
мавзусида;

Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Юридик таъминлаш бўлинмаси бошлиғи, подполковник Низаматдинов Бахтияр Наурызбаевич томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш
ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан,
шунингдекҚорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Қайпназаров Есемурат Қалбаевич томонидан “Ўзбекистон Республикасы Президентининг 2017 йил 1 май кунги Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2940-сон қарори”нинг мазмун-моҳияти хусусида

маърузалари ўрин олган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу қонун билан ҳозирда жами 6 та кодекс ва 34 та қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ҳамда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ва бошқа да бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

Ўтказилган ушбу давра-суҳбати баҳс-музокараларга бой ва очиқ мулоқат тарзда бўлиб, давра-суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли идораларнинг мутахассисларидан тўлиқ жавоблар олди.

Бўлимлар