Шўмонойда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда «Халқаро ёшлар» куни  муносабати билан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бир қатор жамоат ташкилотлари хамкорлигида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остида «Ёш оилалар ва қизлар» I Республика форуми доирасида Шуманай тумани Жумабай жиров Базаров номли 13 сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Таълим ва фан” мавзусида ушбу соҳасида фаолият олиб бораётган ёш оилалар, олима хотин-қизлар билан илмий-амалий конференция, китобхонлик акцияси ва китоблар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда туман Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ш.Якупова "KRuz.uz"га хабар берди. 

Конференция бошланишидан аввал тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари орасида китоблар байрами ташкил қилинди. Бино ташқарисида мактаб ўқувчилари ўзлари ўқиган китоблари ва китоб ҳақидаги шиорлари билан, расм чизувчи ўқувчилар ўзларининг китобдаги қаҳармонларини расмлари чизиб иштирок этишди. Шундан сўнг мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва 13-сон мусиқа мактаби ўқувчилари ўзларининг кичик концертини намойиш этишди. Бундан сўнг йиғилганларга бино кираверишида тумандаги умумтаълим мактабларида ўқиётган, фан олимпиалари ғолибалари кимё, физика ва биология фанидан лаборотория иши кўрсатишди. Шунингдек уй шароитида ўсадиган гуллар кўргазмаси ташкил этилди.

Бундан сўнг «Таълим ва фан» мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади. Конференцияни туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Қаллықылычова очди ва конференциянинг мақсад ва вазифалари билан таништириб ўтди.

Конференцияда «Таълим ва фан. Олий таълим муассасаларида иқтидорли қизларнинг илм билан шуғилланиши» мавзусида Халқаро «Antique World» Илмлар Академиясининг доктори, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «Олима» уюшмасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Т.Осербаева,  «Оммавий маданият» нинг таъсири мавзусида фалсафа илмлари номзоди, доцент  У.Худайбергенова,  «Кийиниш маданияти»  мавзусида филология фанлари номзоди доц. И.Сейтназарова, «Топинамбурниниг инсон турмушида тутган ўрни» мавзусида табиятшунослик илмининг номзоди, доцент А.Сайтова, «Қизлар камолотида китобнинг аҳамияти» мавзусида ҚДУ талабаси Б.Айтмуратова ўзларининг баёнотлари билан иштирок этишди. Сўнг ҚДУ талабаси И.Яўмитбаева У.Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асарини, ҚДУ қошидаги 1-сон академик лицейнинг ўқувчиси А.Алламбергенова ўзининг «Тошдаги гул» китобининг тақдимотини ўтказди.

Кейин мактаб ва коллеж ўқувчиларидан 5 нафар қизлар ўзлари ўқиган асарларидан парчалар айтиб беришди. Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Шуманай тумани Кенгаши томонидан тайёрланган ҳар соҳада фаолият олиб бораётган шуманайлик хотин-қизлар турмушини акс эттирувчи видеоролик ва «Қувноқлар ва зукколар» танлови ғолиблари томонидан тайёрланган китоб ҳақида саҳна кўриниши қўйиб берилди.

Мазкур тадбир давомида акцияда фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

“Таълим ва фан” мавзусида ушбу соҳасида фаолият олиб бораётган ёш оилалар, олима хотин-қизлар билан илмий-амалий конференция, китобхонлик акцияси ва китоблар тақдимоти йиғилганларда катта таъсир ўйғотди.

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

 

Шуманайда “Таълим ва фан” тадбири ўтказилди

Бўлимлар