Қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ва фуқаролар диққатига!

Бозорлар ва савдо комплекслари, умуман республикамиз ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун сиздан қуйидагилар талаб қилинади.

Биринчи навбатда Адлия Вазирлигига қарашли ўзингиз истиқомат қилувчи ҳудуддаги Ягона дарча марказига Ариза билан мурожаат қилиш орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш учун якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, махсус гувоҳномага эга бўлишингиз шарт.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир ҳўжалик юритувчи субьект хизмат кўрсатувчи банклардан ўз ҳисоб рақамини очиши ҳамда савдо ва пулли хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2777-сонли Қарорига мувофиқ назорат касса машинаси ва тўлов терминали билан таъминланиши шарт қилиб белгилаб қўйилган.

Агар жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик билан  махсус гувоҳномасиз шуғулланиш ҳолати аниқланса, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фуқарога тегишли бўлган товарлар далилий ашё сифатида олиб қўйилади.

Жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2013 йил 31 май куни  рўйхатга олинган «Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан қатьий белгиланган солиқни ундириш тўғрисида»ги 2463-сонли Қонун бўйича мазкур ҳолат аниқланган санадан бошлаб 30 кун ичида якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши ёки шу муддатда қатьий белгиланган солиқнинг бир йиллик суммасини тўлаши лозим. Якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахслара қатьий белгиланган солиқнинг бир йиллик суммасини 12 ой давомида кейинги солиқ мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда тенг бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Мазкур қарор асосида якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаса қатьий белгиланган солиқнинг бир йиллик суммаси миқдорида солиқ ҳисобланиб, қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган татибда фуқаронинг мол-мулки ҳисобидан мажбурий ундиришга қаратилади.

Қонун-ҳужжатларига мувофиқ аҳолига савдо ва пуллик хизмат курсатишда назоарат касса машинаси, тўлов терминали ўрнатмаслик, шунингдек харидорнинг қилинган савдо ёки кўрсатилган хизмат учун берган нақд пулларига касса чеки бермаслик, тўлов шаклига қараб нархларни суньий равишда ошириш ёки пасайтириш, пластик карталарга савдо қилишдан бош тортиш ҳолатлари учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 30 баробаридан 50 баробаригача миқдорда, агар бир йил ичида мазкур ҳолат қайта такрорланса энг кам иш ҳақининг 75 баробаридан 100 баробаригача миқдорда молиявий жарима қўллашга сабаб бўлади.

Унутманг, қонун ҳужжатларини билмаслик жазодан озод этмайди!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

Бўлимлар