Берунийда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн. сўмлик жаримани ўз хисобидан тўлади

Беруний туман Хоразм кўчаси рақамсиз уйда яшовчи фуқаро Алламбергенова Гулмира Маратовнанаинг “Беруний ТЭТК” ходимларидан норозилиги ҳақида ёзма ариза билан жамиятга мурожат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Аризада кўрсатилишича истеъмолчининг хонадонидаги электр ҳисоблагичиини 2017 йил 21 февраль куни туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан завод рақамининг нотўғри эканлиги ҳамда электр дастурида йўқ деб Далолатнома тузилган. Натижада 35207-001526 сонли ҳуқуқбузарлик Далолатномаси тузилиб жами 1 461 959.55сўм жарима қўлланилган. 

Мазкур хатога сабабчи бўлган Беруний ТЭТК ходими Ақниязов Хожибой жамиятга келиб тушунтириш хатини бериш натижасида 2013 йил 6 март куни ҳақиқатдан ҳам “Акт устновка” сини яъни Электр Хисоблагичини ўрнатилган вақтда Завод рақами Далолатномага нотўғри ёзиб келганлиги шу сабабли Абоненетнинг шахсий картасига Далолатнома бўйича киритилганлиги тўғрисида тушунтириш хатини тақдим қилди. Х.Ақниязов ўзининг хато камчиликларини англагач ўз ихтиёри билан ўз хисобидан Жами 1 461 959.55сўм жарима суммасини тўлаб берди 

Ариза берувчи, Беруний ТЭТК ходимларининг норозилиги тўлиғи билан қаноатлантирилганлиги сабабли ўз Миннатдорчилик хатини тақдим қилди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар