"Озодбек Назарбеков мени масхара қиляпти деб ўйладим". Махсет Ўтемуратов ижро этган Чингизхон роли ҳақида айтди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 4-сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг биринчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов:  Озодбек Назарбековнинг "Мендирман" клипида суратга тушдингиз.  Ушбу клип тарихи ҳақида тўхталиб ўцангиз.  Менимча клипга яқин дўстингиз Озод аканинг ўзи таклиф қилган бўлсалар керак. 

Махсет Ўтемуратов:  Бир куни Озодбек "Махсет дўстим,  сизларда иқтидорли актёрлар кўп. Менга Чингизхон ролини ижро этадиган актёрнинг расмларини юборсангиз", деди. Шундан сўнг театрдаги бир нечта актёрларнинг расмларини юбордим. Қараб ўтридик "яна юбор, яна юбор",  деганидан сўнг,  қўлим бўш пайтда театр гримёр ходимидан илтимос қилдим,  "Менга соқол қўйиб,  чиройли этиб гримлаб беринг,  дўстимга юборай дедим". Шу тариқа хазиллашиб театр кийимларини кийиб,  "Мана бу одам қалай",  деб расмни юбордим. Кўрди, бироқ мен эканимни танимади. Мени танимаганини, мени масхара қиляпти деб тушундим.  "Айнан шу одам керак эди менга,  шу одамни излаяпман.  Нимага боягиданбери менга шу одамни расмини юбормайсиз",  деди. Шундан сўнг мен ҳам хазиллашдим. Боиси мени таниб туриб, мени устимдан куляпти деб ўйладимда,  "Озодбек дўстим,  бу инсон сенинг клипингга тушмайди.  У катта одам.  Барча киноларда,  ҳаттоки Қозоғистондаги катта-катта филмларда рол ижро этиб юрган қорақалпоғистонлик актёр акамиз,  устозимиз ҳаммамизнинг",  деб хазиллашдим.  Бироқ у хазиллашганим сари жиддий тушинди. Бир пайти қарасам, "Ўша инсонни телефон рақамини беринг менга,  шу одам билан гаплашай",  деди.  "Яхши,  мана",  деб ўз рақамимни бердим. Кейин "Ўзингизни рақамингизни бердингизку",  деди. Мен айтдимки,  "Ўша одам ҳозир ёнимда эди,  шу рақамга телефон қилаверинг". Воқеалар ривожи жиддий тус ола бошлади. Телефонда "Ҳа, Озодбек ўғлим яхшимисан,  соғлиқларинг яхшими",  дедим. Озгина гаплашганимиздан сўнг,  "Ҳой Махсет сен одамни жинни қилдингку" деб кулиб юборди.  Ўша пайтда "Мендирман" клипининг бош режиссёри Нодир ака,  Хуршид акалар ҳам бирга ўтирган эканлар.  Роса кулишдик. Кейин Озодбек "Бўлдими унда Махсет шу ролда ўйнайдими",  дея режиссёрларга юзланди. Хазиллашаман деб,  охири хазил чинга айланди. Натижада 10 май куни Жиззахнинг Зомин тоғларида клип сёмкаси бошланди. Дўстимиз илтимосига биноан талаб қилинган кўринишларни ижро этиб бердим. Мен ўйнаган Чингизхон образини суратга олиш учун 5 кун вақт кетди. Яқинда клип премьераси пайти Тошкентда Озодбек Назарбеков билан бирга ушбу клипни томоша қилдик.  Клип яхши олинган тан олиш керак. Бироқ у ерда бош қаҳрамон Чингизхон эмас,  Жалолиддин Мангуберди.

Фурқат Юсупов:  Клипни кўрганлар қандай фикр билдиришмоқда? Чунки мен бу клип ҳақида "KRuz.uz"га чиқариб,  кейинчалик ижтимоий тармоқларга ҳам қўйганимда,  кўпчилик "Ўўў Чингизхонни ўзи бўлибди",  деган фикрларни ўқидим.  Битта фойдаланувчи ёзибдики,  "Худди Чингизхонни ўзини кўргандек ўхшабди деб ёзябсизлар" деган.  Сизга нима дейишяпти?

Махсет Ўтемуратов:  Чингизхон филмларини кўрган инсонлар айтдики,  сизнинг юзингизда Чингизхоннинг ғазаби кўринмаган, сизнинг юзингизда кулги билиниб турибди. Чингизхон ёвуз одам бўлган,  унинг кўзларини кўрганда "одамни еб қўядигандек" бўлган.  Сиз эса мулойим Чингизхон бўлиб қолгансан дейишди (кулади).

Фурқат Юсупов: Сиз ҳам шундай тарихий клип суратга олиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Бизда ҳам тарихий қаҳрамонлар топилади.

Махсет Ўтемуратов:  Бизда ҳамма нарса топилади. Декорация ҳам топилади, актёрлар ҳам топилади. Бизларда бир топилмайдиган нарса бу - ҳомий.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

Бўлимлар