Тўрткўлда тиббиёт коллежи директори 1000 доллар пора билан ушланди

15 август куни Ўзбекистонда ўрта-махсус таълим ва касб-ҳунар коллежларига кириш имтиҳонлари ташкил этилди. Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари имтиҳонларнинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирларни амалга оширди. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар бермоқда. 
 
Ана шундай тадбир давомида МХХ ходимлари Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директорини 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олди. 36 ёшли Ш.Д. икки нафар абитуриентни коллежга олиб кириб қўйишини ваъда берган.
 
Юз берган воқеа юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бўлимлар