Амударёда электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан тузилган Далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилди

Жорий йилнинг 5 июн куни Амударё тумани, Тошёп овул фуқаролар йиғинида яшовчи Тлувбоев Улуғбекнинг Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, истеъмолчи Тлувбоев Улуғбек яшаётган хонадон йиллар давомида электр тармоқлари кохонаси ходимлари томонидан электр энергияси тармоқдан 5 марта узиб ташланганлиги бўйича Далолатнома тузилган. Қайта уланганлик хизмати учун 3 000 939 сўм қаздорлик бор деб ёзилиб, 2017 йил 28 апрел куни электр энергияси тармоғидан узилган.

Мурожаатни ўрганиб чиқиш жараёнида шу нарса аниқландики, истеъмолчи Тлувбоев Улуғбекнинг уйи электр тармоғидан умуман узилмагани аниқланди. Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларининг саи-ҳаракати туфайли тегишли тартибда истеъмолчи Тлувбоев Улуғбекка нисбатан ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниб, электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан тузилган Далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилди.

Бўлимлар