Хонандалар Аллан, Бекбаулов Руслан ва Утежанов Бахадир солиқларни тўламаган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар ва зиёлилар билан ўтказилган учрашувда эстрада хонандалари фаолияти, юртимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Хусусан эстрада хонандалари топган даромадлар солиққа тортилиши бўйича ҳам ўз фикрини билдириб:

«Сизларга маълумки, собиқ иттифоқ ҳудудидаги бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, фақат Ўзбекистонда эстрада ижодкорлари аҳолига маданий хизмат кўрсатишдан топадиган даромадлари бўйича солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинган. Айтайлик, хонандаларимиз ўзининг гастрол-концерт фаолиятини амалга ошириш учун бир йилда бир марта белгиланган тартибда маълум миқдордаги маблағни тўлаб, лицензия олади. Бўлди. Бошқа солиқ йўқ. Азбаройи санъатга бўлган ҳурматимиз учун уларни солиққа тортмаяпмиз», — дея таъкидлаган эди.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси биринчи қисми 8-бандига асосан, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган шахслар — ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинган.

Санъаткорлар доимо халқ кўз олдида бўлади. Уларнинг туриш-турмуши барчани қизиқтиради, кези келганда улардан кўпчилик ўрнак олади.

Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхатидан жой олган Қорақалпоғистонликлар билан танишинг. 

Нукус шаҳри.  Бекбаулов Руслан Маратович - 3 323 456 сўм
Нукус шаҳри.  Жеткербайев Сарсенбек Бахит ўғли - 3 115 336 сўм
Нукус шаҳри.  Утежанов Бахадир Сеитжанович - 2 369 042 сўм
Нукус шаҳри.  Алланазаров Алламберган Аймуратович - 2 062 516

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар