Нукусда Дамас ҳайдовчиси 200 сўмлик купюра йўқ деб, йўл ҳақини 1000 сўм қилди

Нукуслик Алибек Худайбергенов исмли фуқаро бир куни бозорга бориш учун йўналишли таксига чиқди.  У бу ҳақда "KRuz.uz" сайти муҳаррири Фурқат Юсуповга ҳикоя қилиб берди. 

Давлат рақами 95 761 ОАА бўлган "Дамас" автомобили ҳайдовчисига у йўл ҳақи учун 1000 сўм пул узатади.  Ҳайдовчи 200 сўмлик купюра йўқлигини баҳона қилиб йўловчига қайтим бера олмаслигини маълум қилади. 

Шунда йўловчи яна 200 сўм беришини эвазига 500 сўм қайтаришни сўрайди.  Бироқ ҳайдовчи унга қараб:  "Шунда сен 700 сўм билан бормоқчимисан",  деб эътироз билдиради ва қайтим бермайди. 

Ушбу йўналишли таксига 2 нафар боласи билан чиққан аёл ҳам 3 минг сўм бериб,  ҳеч бўлмаса 500 сўм қайтим беришини сўраганида ҳайдовчи йўл ҳақи 1000 сўмдан эканини айтиб,  унга ҳам қайтим қайтармаган. 

2016 йил 1 апрелидан бошлаб,  Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 700 сўм,  йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 800 сўм миқдорида белгиланган эди.  

Албатта кечқурун соат 19:00 дан сўнг йўл ҳақини 1000 сўмга ошириб олувчи ҳайдовчилар бўлиши деярли ҳеч кимга сир эмас.  Бироқ кундузи бундай ишни қилаётган ҳайдовчиларни кимдир назорат қилаяптимикан?

Бўлимлар