Махсет Ўтемуратовнинг нархи қанча? У нега семириб кетди?

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 4-сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг иккинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Шахзада Базарбаева: Ўтган йили Мустақилликимизнинг 25 йиллиги олдидан видеоинтервю ўтказган эдик. Ана шу интервюга одамлар томонидан билдирилган фикрларни ўқиб чиқдим. Қарасам қайсидир мухлисингиз сизни семириб кетганликда айблаган. Бу кўп пул топганиданми ёки диета тутмай ўзига қарамай кетдими дея фикр билдирган экан.

Махсет Ўтемуратов:  Албатта бу маблағга бориб тақалмайди. Маблағга бориб тақалганда, айрим инсонлар бу пайтга келиб ёрилиб кетишган бўларди. Албатта бунинг ҳаммаси хазил. Энди ҳар турли фикрлар бўлади. Буни тўғри қабул қиламан. Ўша пайтлари кўп овқат еб, машғулот залларига бормай юрган пайтларим эди. Баъзида костюм олганда кенгроғини, баъзида эса озаман деб торроғини оласан. Бироқ ўша пайтда семирганимни тан оламан. Аммо ҳозир формадаман (кулади)

Фурқат Юсупов: Махсет ака спорт билан шуғулланиб турасизми?

Махсет Ўтемуратов: Албатта спорт билан шуғулланиб тураман. Лекин доимий эмас. Бўш вақтимда дўстларим билан футбол ўйнаб тураман. 

Шахзада Базарбаева:  Яқинда озодбек Назарбековнинг эстрада юлдузлари тўйларга, тадбирларга бепул чақиришади. Чуни пуллик қилиш ҳаиқда таклиф берган эди. Бу фикр кўплаб баҳс мунозаларга сабаб бўлди. Бунга қандай қарайсиз?

Махсет Ўтемуратов:  Кўпчилик Қорақалпоқ эстрадасида тўйга энг қиммат чиқадиган хонанда Махсет Ўтемуратов деб ўйлайди. Шу айтган одам,  мени тўйга қанчага чақирганини айтса, мен ўша одам билан гаплашар эдим. Ота-бобомиздан келаётган удум бор,  кичкина бола ўсиб келаётган пайтдан бошлаб, шу ўғлимни тўйига фалон артистни чақираман деган ният бўлади. Бундай ният қилганлар менда кўп бўлди, ҳеч бирининг ҳам уйини қириб,  пулларини олиб кетганим йўқ.  Ҳозирги пайтда "бирровчилик" кўпайиб кетди. Илгари биз ҳам шуни орзу қилардик. Тошкентда "бирровчилик" бор экан. Шу бизга қачон келаркан деб. Бизлар ҳам ҳар бир тўйхонага бориб,  2-3 тадан қўшиқ айтиб юрсак ўз овозларимизни сақлаймиз. Масалан,  бизлар иссиқ ёки совуқ кунларда эшик олдида туриб, эрталабдан кечгача қўшиқ айтиб, овоз пайларимизни шамоллатиб олган пайтларимиз бўлган. Фақат мен эмас,  биздан катта устозларимизда ҳам бундай ҳоллар кузатилган. Биз шуни орзу қилардик. Бироқ бу орзулар айрим инсонлар сабабидан пучга чиқди. Сабаби бориб 2-3 та қўшиқ айтиб кетасан, айтгандан сўнг фақат "рахмат"ини олиб қайтасан.  Айрим тадбиркорлар инсонлар айтадики "бориб 2-3 та қўшиқ айтиб кетсанг сендан нима кетади? Сен бориб чет элдан бирор нарса олиб келмайсан.  Бизлардай бўлиб,  талон тарож бўлиб юрмайсан",  дейди.  Бироқ бизлар ҳам тўйдан тушадиган 5-6 сўм эвазига бизлар ҳам янги қўшиқлар,  клиплар чиқарамиз. Саҳнага кийиб чиқадиган битта костюмни энг кўпи 3 марта киясан. Агар тўртинчи марта чиқсанг, айтади "Бурунги костюми билан чиқди",  деб. Яхши кийинишинг учунам пул керак. Хонанданинг ҳам бола чақаси бор. Нима учун куюниб айтаяпман.  Халқимиз эшитсин, тушинсин. Қорақалпоқ эстрадаси ҳам ривожлансин,  бечора хонандалар ҳам янги қўшиқлар чиқарсин. "Нега Ўзбекистон телеканалларида клипларингиз чиқмайди?",  дейишади. Бунинг учун қанча ҳаражат кетади,  буни билишмайди. Бир амаллаб 6 ойдан бўлса ҳам чиқишга ҳаракат қиляпмиз.  Бироқ бошқ дўстларим ҳам,  шогирдларим ҳам шундай ижод қилиб,  клипларини тез-тез айлантиришса,  қорақалпоқ эстрадаси ҳам ривожланар эди,  деб орзу қиламан.

Фурқат Юсупов:  Махсет Ўтемуратовнинг нархи қанча ўзи? Тўйларга қанча билан чиқишингизни айта оласизми?

Махсет Ўтемуратов:  Очиқча айта олмайман. 

Фурқат Юсупов: Нимага,  суҳбатни бошламасдан олдин ҳаммасини очиқча айтаман деётган эдингиз?

Махсет Ўтемуратов:  Йўқ.  Буни айта олмайман. Ҳеч бир хонанда ўз нархини айтмаган. Шунинг учун тарихда қолмоқчи эмасман. Бу ҳақда биринчи бўлиб гапириб.   

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

Бўлимлар