Россиянинг «Моя планета» телеканалида "Қорақалпоғистон: Давр қумлари орасидан" номли янги ҳужжатли филм намойиш этилмоқда

Ушбу кунларда Россиянинг «Моя планета» телеканалидан «Каракалпакия: сквоз пески времен» (Қорақалпоғистон: Давр қумлари орасидан) номли янги ҳужжатли филм намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълум қилди.

1 соатлик 7 бобдан иборат ушбу филмда Қорақалпоғистоннинг бой маданий-тарихий мероси, муҳим аҳамиятга эга археологик топилмалари, сайёҳлик масканлари, табиати, ҳудудда амалга оширилаётган буюк бунйодкорлик ишлари ҳамда йирик индустриал салоҳияти ҳақида кенг қамровли қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.

Филмда, шунингдек, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик офатчиликнинг ҳукумат томонидан қандай қилиб бартараф қилинаётганлиги ва бу ерда яшовчи халқларнинг табиий фожиа билан қандай курашаётганлиги алоҳида таъкидланади. 

Филм халқаро «Эриэлл Гроуп» нефтесервис компаниясининг қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг ҳамкорлигида тасвирга олинган.

Филм 3-апрел куни соат 15:00 да эфирга чиқади. "Моя планета" телеканалининг теледастурлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Бўлимлар