200 сўм қайтим бермаган ҳайдовчи ҳақидаги мақолага, "Нукус мега авто сервис" МЧЖ раҳбари жавоб қайтарди

"KRuz.uz" сайтида бугун Нукусда Дамас ҳайдовчиси 200 сўмлик купюра йўқ деб,  йўл ҳақини 1000 сўм қилгани ҳақида ёзган эдик. 

Ушбу мақола юзасидан "Нукус мега авто сервис" МЧЖ раҳбари А. Низаматдинов тушинтириш берди. 

"KRuz.uz муҳаррири Фурқат Юсупов номига келган хатни қуйида ўқишингиз мумкин. 

«Нукус мега авто сервис» МЧЖ 18 август куни "KRuz.uz" сайтида,  фуқаро Худайбергенов Алибекнинг,  "Дамас маркали м/б 95 761 ОАА автомобилига чиқиб,  ҳайдовчига йўл ҳақи учун 1000 сўм пул берганида,  ҳайдовчи 200 сўм купюра йўқлигини айтиб,  йўловчига қайтим қайтариб бера олмаганлигини билдирганлиги ҳақида чиқарилган мақоласи бўйича қуйидагича жавоб беради. 

Ҳақиқатдан ҳам,  шу куни Дамас автомобили ҳайдовчиси Утемуратов Караматддинда 200 сўмлик купюра тугаб қолганлиги боис,  қайтим бера олмаган.  Бу келишмовчилик юзасидан фуқаро А.Худайбергановдан кечирим сўралди ва бундай ҳолатлар қайталанмаслигига "Нукус мега авто сервис" МЧЖ кафиллик беради", дейилган хатда.  

Бўлимлар