Нукусда 1 млн.га телефон сотиб олган йигит телефон ишламай қолгани учун сотувчидан пулини қайтариб олди

Нукус шаҳри, Утепов кўчаси, 2-уй, 63-хонадонда яшовчи фуқаро Р.Утепбергенова Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида, Нукус деҳқон бозорида жойлашган уяли телефонлар сотиладиган дўкондан 1 000 000 сўмга “Samsung J3” маркали телефон сотиб олганлигини, кафолат муддати даврида товар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, дўкон эгасидан алмаштириб беришини сўраб борганида алмаштириб бермаслигини айтганини баён қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланди. Мазкур қонун буйича тадбиркорга тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг истеъмолчига 1 000 000 сўм қайтариб берилди.

Мурожаат истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Бўлимлар