Махсет Ўтемуратов "Ош бўлсин"да чиқиши, яқинда "Ёшлар" телеканалида қорақалпоқча кўрсатув тайёрлаши ҳақида гапирди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 4-сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг учинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов: Махсет ака яқинда “Ёшлар” телеканалида “Ош бўлсин” кўрсатувида қорақалпоқча миллий таом пиширдингиз. Тўғрисини айтинг,  шу таомни ўзингиз пиширдингизми ёки ёрдам беришдими?

Махсет Ўтемуратов: Сёмка жараёнида қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Овқатни ўзим пиширдим. Жуйери курдикни майдалаб, ҳажмига келтиргунга қадар янгангиз ёрдам берди. 

Фурқат Юсупов:  Овқат мазали бўлдими ё сиз кутганчалик бўлмадими? Тўғрисини айтаверинг?

Махсет Ўтемуратов: Мазали бўлди. Сабаби барча махсулотлар карточка, сабзи ҳаммаси Нукусдан олиб борилган эди ва таом ширин чиқди. 

Фурқат Юсупов:  Биласизми,  кўпчиликда шунақа фикр пайдо бўлдики, Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканалига директор бўлганидан сўнг Махсет дарров “Ёшлар”да чиқди.  У дўстини орқасидан ТВда чиқди деган фикрлар ҳам бўлди.  Хўш бунга қандай қарайсиз?

Махсет Ўтемуратов:  Бу кўрсатувга июнь ойида чақиришган эди. Ўша пайтда мен 14 июн куни эфирда чиқишим керак эди. Бироқ ўша куни менинг туғилган куним бўлганлиги боис, бошловчи Гулхидадан узр сўраб, июль ойига қўйдик бу кўрсатувни. Бироқ бунга Озодбекнинг алоқаси йўқ.  Шу кўрсатувга сёмка бўлганидан сўнг,  ўша пайтда Озодбек ТВ директори эди,  унга телефон қилиб қорақалпоқча миллий таом тайёрладик,  уларга сиз таклиф қилмадингизми мени деб сўраганимда,  у “йўқ” деб жавоб қайтарди. 

Шахзада Базарбаева:  Озодбек Назарбековга “Ёшлар” телеканалига директор этиб тайинланганидан сўнг,  ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.  Бу кўрсатув менга ёқди.  Агар сизда мана шундай имконият бўлганида қандай кўрсатувни эфирга олиб чиққан бўлардингиз?
Махсет Ўтемуратов:
 Бизларда ҳам муаммолар етарли. Ҳозир ҳам очиқ ойдин гаплашяпмиз. Мен неча йилдан буён ФМ радиосини тинглаб келяпман. Бироқ шу пайтгача бирорта хонанда билан очиқ ойдин суҳбатларни тингламаганман. Кўпинча қоғозга ўраб айтиларди гаплар. Ҳозир эса ҳамма ўз фикрини эркин айтадиган давр келди. Озодебк Назарбеков билан гаплашганимда ундан “Ёшлар” телеканалида ярим соатлик кўрсатувни қорақалпоқ тилида олиб боришни сўраганимда,  улар розилик бердилар. Қандай кўрсатувни ташкиллаштириш керак, қорақалпоқ тилида, буни ўйлаяпмиз ва сценарийларини ҳам ёзмоқдамиз. 

Шахзада Базарбаева:  Мен Махсет Ўтемуратовдан хонандаларни фаолиятини таҳлил қиладиган танқидий кўрсатув олиб боришини кутган эдим. 

Махсет Ўтемуратов:  Ҳар бир хонанда танқидни тўғри қабул қила олиши керак.  Масалан кимдир мени танқид қилса,  мен шунга ўзимни тайёрлайман.  Бу ота-она ўз фарзандига бақиргандек гап.  Олдинлари хонандалар фаолиятига сиртдан баҳо бериларди,  ҳозирлари эса камчиликлар уларнинг юзларига айтилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

 

Бўлимлар