"Орол" "Локомотив БФК"ни мағлуб этди

Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лиганинг 9-турида "Турон" стадионида Тошкент шаҳрининг "Локомотив БФК" жамоасини қабул қилди.

Ўйиннинг 43 дақиқаида Газизов тўпни тўхтатмасдан дарвозага тепиб, ўйиндаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи таймда Каримбаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйган бўлса, 72 дақиқада Рўзимов жарима тўпидан узатилган тўпни, боши билан дарвозани ишғол қилиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Саидов мезбонлар дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни биттага қисқартирди. Ушбу ғалабадан сўнг Нукусликлар очколари сонини 10 тага етказиб, 11-ўринга кўтарилиб олишган бўлса, "Локомотив БФК" 6 очко билан 16-ўринга тушиб кетди.

«Орол» (Нукус) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 3:1.
Ҳакамлар
: Д. Каримов (Тошкент) – 8,5, Ф. Усманов (Қарши) – 8,3, З. Элибаев (Қарши) – 8,3, Б. Норманов - 7
Инспектор: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Г. Газизов (43), Ш. Каримбаев (50), О. Рузимов (72) - С. Саидов (82, с пенальти).
Огоҳлантириш: А. Омонжанов («Локомотив-БФК», 71).

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар