Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Камалов Зийватдин Сададдинович раис этиб тайинланди.   

З.Камалов 2017 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аппарат раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Зийватдин Камалов 1977 йили Кегайли туманида таваллуд топган. 2000 йили Қорақалпоқ давлат университетини, 2004 йили Республика бизнес мактабини битирган. Мутахассислиги: муҳандис-механик,  ҳисобчи-аудитор. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Кайратдинов Ажинияз Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб ишлаётган эди. 

Бўлимлар