Тўрткўлдаги хонадонга ичимлик суви ўтмаган бўлсада, унга қарз ёзиб қўйишган...

Тўрткўл туман истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тўрткўл туман О.Худойшукуров кўчаси 25-хонадонда истиқомат қилувчи Уракбаев Эрмахан мурожаат қилди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра Тўрткўл туман Уллибоғ ОФЙ посёлкаси Уллбоғ 2∕37уйда яшовчи Уракбаев Эрмеханнинг ўғли Уракбаев Улуғбекнинг 2013 йил қуриб битказилган янги наъмунали уйига 2016 йил кўчиб ўтган. Мазкур хонадонга ичимлик суви ўтмаган бўлишига қарамасдан Тўрткўл туман сув тармоқлари корхонаси томонидан 650196 сўм миқдордаги ичимлик суви учун қарздорлик белгиланган. 

Жамият томонида мазкур мурожаат қонуний тартибда ўганилди ва натижада истеъмолчи хонадонга туман сув тармоқлари томонидан қўйилган асоссиз 650196 сўмлик қарздорлик олиб ташланди. Мурожаат истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар