Қонликўл ҳокими томонидан II гуруҳ ногиронига қўлтиқ таёқ берилди

2017 йил «Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили»да Президентимизнинг «Инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш ҳар бир раҳбарнинг вазифаси бўлмоғи лозим» сўзлари асосида худудларда эзгу ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Қонликўл тумани ҳокими,  туман прокурори,  ички ишлар бўлими босчилари ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирокида ҳар ҳафта сешанба ва шанба кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани «Халқ қабулхонаси»да қабул ўтказилиб келмоқда. 

Қонликўл тумани ҳокимлигига ушбу йил бошидан виртуал турда жами 153та(ёзма 104та,  оғзаки 180та) мурожат келиб тушди,  шундан 21та (ёзма 25та,  оғзаки 47та) мурожат қаноатлантирилди,  7та (ёзма 8та,  оғзаки 5та) мурожат урганилмоқда,  1та мурожат ононим деб топилди,  124та (ёзма 71,  оғзаки 128та) мурожат бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Қаноатландирилган мурожатлар сифатида мисол тарихасида «Наврўз» овул фуқоралар йиғинида яшовчи фуқора Есбергенов Рустем Турдимуратович болаликдан ногиронлиги ва 1990 йил июн ойидан бошлаб ИИ-гуруҳ  ногиронлар рўйхатида бўлганлигини айтиб,  қўлтиқ таёқчасига муҳтож эканлигини билдириб мурожатини атаб ўтсак бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги рўйхатидан ўтган 2016 йил 14-июн кунги 2801-сонли «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари,  реабилитасия техник буюмлари ва кресло-аравачалари билан таъминлаш тартиби ҳақида»ги  қарорига  асосан,  туман ҳокими,  прокурори,  ички ишлар бўлими,  тиббиёт бирлашмаси ва бандликга кўмаклашиш маркази раҳбарлари томонидан фуқора Есбергенов Рустем Турдимуротовичга ушбу йил 29 август куни қўлтиқ таёқ билан таъминланди ва фуқаронинг мурожаати қаноатландирилди. 

Бўлимлар