ПФЛ "Орол" - "Локомотив БФК" ўйинига келган мухлислар сонини нега кам қилиб кўрсатди?

Нукуснинг "Орол" жамоаси Биринчи лиганининг 9-турида "Локомотив БФК" жамоасини 3:1 ҳисобида таслим қилди.

ПФЛ расмий сайтининг русча версиясида ўйин қайдномасида учрашувга 115 нафар томошабин ташриф буюрганлиги кўрсатилган.

Аслида учрашувга 2 мингдан ортиқ томошабинлар келган эди. Нукусдаги ўйинларга мингтадан кам мухлис тушмаслигини кўпчилик билса керак.

Ўтган турда "Хотира-79" - "Орол" ўйинида "заявка"да йўқ футболчи огоҳлантирилгани ҳақида ёзган эдик. Бироқ ПФЛ бунга эътибор бергани йўқ. Балки булар кичик камчиликдир. Бироқ катта ташкилотга бундай камчиликлар ярашмайди.

Балки бу ПФЛнинг эмас, Инспекторнинг айбидир. Умид қиламизки, "Орол" - "Локомотив БФК" ўйинига ташриф буюрган мухлислар сони тўғирланади.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/67a5f4661d66826e3aee8485d9bb03f9.jpg

ПФЛ сайтидан скриншот

 

Манба: KRuz.uz

 

Бўлимлар