"Ғазлардин қанатинда" қўшиғини Маҳмуд Номозов рухсат сўраб айтдими? Махсет Ўтемуратов бунга ойдинлик киритди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг 4-сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг учинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов: “Ғазлардин қанатинда” қўшиғингизни Махмуд Намозов айтиб чиқди. Унга клип суратга олдириб, телевидениеда ҳам айлантирди. Кўпчилик бундан норози бўлди. Турли ҳил баҳс-мунозаралар бўлди. Нима учун Махсет ўз қўшиғини Маҳмуд Номозовга берди деб.

Махсет Ўтемуратов: Маҳмуд Номозов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, қадрдон дўстимиз ва устозимиз. Кўпчилик хизмат сафарларида ва Қорақалпоғистонга қилган сафарларида,  турли хил олис олис туманларга бораётганимизда йўлда шу қўшиқларни эшитиб юрди.  Бу қўшиқдан олдин менинг “Қариндасим” номли қўшиғимни “опа-сингил” деб ўзгартириб айтди.  Бироқ қўшиқнинг номи “Қариндошим” бўлмагани учун кўпчилик буни сезмади. Шундан сўнг,  катта даврада ўтирган пайтимизда Маҳмуд ака “Ғазлардин қанатинда” қўшиқимни сўради.  Мен ҳеч қачон устозим ёки шогирдим бирор қўшиғимни сўраса қизғонмаганман. Рухсат берганман доимо. Бироқ Маҳмуд акадан “Ғазлардин қанатинда” қўшиғига ўзгартириш киритмаслигини сўрадим. Боиси бу Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибрайим Юсуповнинг шеъри. "Бу шеърда ҳаттоки,  вергулини ҳам ўзгартирманг. Агар ўзгартирсангиз рухсат йўқ,  ўзгартирмасангиз айтаверинг”,  деб айтдим. Бу қўшиқни ўзбекча ва қорақалпоқча тилда куйлади.

Фурқат Юсупов: Қўшиқни тинглаганлар қандай фикр билдиришди? Клип чиққанидан сўнг сизгаям айтишдими?

Махсет ўтемуратов: Албатта. “Махсет шунча клипинг бор, шу қўшиққа ишлашинг керак эди клипни. Албатта катта маблағ сарфлаб ишлаган клипинг бор эканини биламиз, лекин нима учун “Ғазлардин қанатинда” ашулангга қўшиқ олмадинг”, деган фикрлар бўлди. Бироқ мен бу таронага Ўзбекистон телеканалида айтган концертдаги сюжетлар бўлгани учун, клип олдирмадим.  Бу ашула чиққанига 8 йил бўлган эди. Шундан сўнг эски қўшиғига клип олган экан деб айтишмасин деган мақсадда,  кейинг чиққан янги қўшиқларимга клип суратга олдирганман.

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади. 

Бўлимлар