Кегейлида бир хонадонни асоссиз равишда электр тармоқдан узиб қўйилганлиги аниқланди

Қонуний ҳал этилди
Кегейли тумани, Ж.Бекмуратов кўчасида яшовчи фуқаро Узилдик Ержанова Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилган. Истеъмолчи ўз мурожаатида, тушунмовчилик юзага келиши натижасида хонадонида ўрнатилган электр ҳисоблагичи эскирганлиги, талабга жавоб бермаслиги айтилиб тармоқдан ажратиб кетилганлиги, бу ҳолатдан норози бўлиб туман электр тармоқлари корхонасига борганида қайта улаш учун 300 000 сўм жарима тўлаши кераклиги айтилганини баён қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "facebook"даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Мазкур мурожаат Кегейли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, Мажбурий ижро бюроси ва туман электр тормоқлари корхонаси мутахассислари иштирокида истеъмолчининг хонадонига бориб ўрганилди. Маълум булишича, истеъмолчининг электр энергиясидан ҳеч қандай қарзи йўқлиги, ҳисоблагич ускунаси эса яроқли ҳолатда бўлсада асоссиз равишда тармоқдан узиб қўйилганлиги аниқланди.

Юқоридаги камчиликлар бартараф қилиниб, У.Ержанованинг хонадони электр энергияси таъминотига қайта уланиб берилди.

Бўлимлар