Темур Турдиев: "Орол"нинг молиявий аҳволи олдингидан яхши"

Биринчи лиганинг 9-туридан ўрин олган "Орол" - "Локомотив БФК" (3:1) ўйинидан кейин мезбонларнинг ўйновчи мураббийи Темур Турдиевни ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин назорати бизнинг қўлимизда бўлди. Шунинг ҳисобига жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Нукусдаги ўйинларда шогирдларимда кўплаб имкониятлар бўлмоқда. Бироқ ана шу имкониятларнинг кўпчилигидан фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб янада йирик кўриниш олган бўлар эди.
- Шогирдларингизнинг ўйинларидан қониқдингизми?
- Албатта қониқдим. Бугун рақибга деярли имконият қолдирмадик. Лекин шунга қарамай, ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим.
-Жамоа ўз майдонида яхши ўйнамоқда, бироқ сафарда бунинг акси. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Жамоага тажриба етишмаяпти. Таркибимиздаги футболчилар жуда ҳам ёш, сафардаги ўйинларда уларни ҳаяжон босмоқда.
- Клубда молиявий муаммолар йўқми?
- Энди озгина муаммо бор. Ҳар ҳолда ахволимиз олдингидан анча яхши. Яқин орада бу кичик муаммолар ҳам ҳал бўлади деган умиддамиз.
- Бу йил "Орол"нинг олдига қандай мақсад қўйилган?
- Бу йил ёшларни юқори даражага олиб чиқиш асосий мақсадимиз. Биласиз, жамоада айни пайтда авлодлар алмашинуви юз бермоқда.
- "Оқ-тепа"га қарши ўйинда майдонга тушасизми?
- Албатта, худо хоҳласа бу ўйинда иштирок этаман. Насиб қилса Тошкентнинг яна бир жамоасини ҳам мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар